Эрон делегацияси Исломободни тарк этди

Олам

image

Бугун, 25 апрель куни Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи АҚШ делегацияси билан учрашув ўтказмасдан Покистонни тарк этди. Бу ҳақда “Al Jazeera” хабар берди.

“Таркибида Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи бўлган Эрон делегацияси Покистон Бош вазири ва Ташқи ишлар вазири билан кун бўйи давом этган юқори даражадаги музокаралардан сўнг Исломободни тарк этди”, дея хабар беради телеканалнинг воқеа жойидаги мухбири.

“Al Jazeera” маълумотларига кўра, делегация жўнаб кетишдан олдин Покистон раҳбариятига Теҳроннинг АҚШ билан урушни тўхтатиш бўйича расмий талаблар рўйхатини топширган.

Ароқчининг бугун, 25 апрель куни ўзининг Telegram-каналида эълон қилган хабарида Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф ва Ташқи ишлар вазири Исҳоқ Дар билан учрашгани айтилади. 

“Мамлакатимизнинг ўт очишни тўхтатиш ва Эронга қарши мажбуран урушни тўлиқ тугатиш билан боғлиқ сўнгги воқеалар бўйича принципиал позицияларини баён қилдим”, дейди Ароқчи.

Шаҳбоз Шариф ўз навбатида учрашувни самимий деб атаган.

“Биз минтақадаги жорий вазият бўйича жуда илиқ ва дўстона фикр алмашдик. Шунингдек, ўзаро манфаатли мавзуларни, жумладан, Покистон-Эрон икки томонлама муносабатларини янада мустаҳкамлашни муҳокама қилдик”, деб ёзди у Х ижтимоий тармоғида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп ўзининг махсус вакили Стив Уиткофф ва куёви Жаред Кушнернинг Покистонга сафарини бекор қилишга қарор қилгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Покистон Аббос Ароқчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг