Эрон БМТни ноқонуний ҳаракатда айблади
Олам
−
25 Октябрь 2022
7003Теҳрон БМТнинг Эроннинг учувчисиз учиш аппаратларидан Украина ҳудудига зарбалар беришда фойдаланиш эҳтимоли бўйича олиб бораётган текширувини ноқонуний деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Эроннинг БМТдаги доимий вакили Амид Саид Иравонийнинг ташкилот бош котиби Антониу Гутерришга йўллаган мактуби бугун, 25 октябрь куни IRNA агентлиги томонидан чоп этилди.
Аввалроқ Буюк Британия, Германия ва Франция БМТ котибиятига мактуб йўллаб, Эроннинг Украинада фойдаланиш учун Россияга учувчисиз учоқларни етказиб бергани бўйича айбловларни текширишга чақирганди. Бу давлатларнинг позицияси шундан иборатки, 2231-резолюция Эронга ушбу маҳсулотлар учун БМТ Хавфсизлик Кенгашининг рухсатисиз айрим турдаги маҳсулотлар билан савдо қилишни тақиқлайди. Резолюция қоидалари дронларга тааллуқли эмас, бироқ Ғарб давлатлари БМТ котибияти Эрон бўйича текширув ўтказиши мумкин, деб ҳисоблайди.
Иравоний Буюк Британия, Германия ва Францияга мактубда келтирилган маълумотларни асоссиз ва хато деб атади. Унинг фикрича, мурожаат муаллифлари Эронга қўйилган асоссиз айбловларни оқлаш учун “резолюция ва Украинада давом этаётган можарода учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш ўртасида сунъий боғланиш” ўрнатишга ҳаракат қилмоқда.
“Котибиятга 2231-резолюция бўйича сўзда тергов ўтказиш тўғрисидаги сўровга келсак, шуни таъкидламоқчиманки, резолюциянинг ўзида бундай текширув учун ҳеч қандай қонуний асос йўқ”, дейилади Иравоний мактубида.
Унинг қайд этишича, ушбу шартларда Эрон котибиятни ноқонуний текширув ўтказиш ёки Ғарб давлатларининг кўрсатмаларини тарғиб қилиш ва амалга оширишга қаратилган ҳар қандай фаолиятда иштирок этишдан огоҳлантиради.
Украина ва Ғарб давлатлари Эронни Россияга Украинада фойдаланиш учун учувчисиз учоқлар етказиб беришда айбламоқда, бу уларнинг позициясига кўра, Эрон ядровий дастури бўйича Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режасини тасдиқлаган 2231-резолюцияни бузиш ҳисобланади. Улар дронлар келиб чиқишини ўрганиш учун Украинага БМТ миссиясини юборишни сўрамоқда. Россия Федерациясининг БМТдаги доимий вакилининг биринчи ўринбосари Дмитрий Полянский аввалроқ БМТнинг бундай текширувлар ўтказиш ваколати йўқлигини, агар у буни ўз зиммасига олса, Россия БМТ котибияти билан муносабатларни қайта кўриб чиқишини айтган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь