Эрон атом бомбасини яратишига ҳафталар қолди – МАГАТЭ раҳбари
Олам
−
23 Апрель
9114Эрон атом бомбасини яратиш учун етарли даражада бойитилган уранга эга бўлишига ойлар эмас, ҳафталар қолди. Бу ҳақда Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) бош директори Рафаэль Гросси DW нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
“Эроннинг мамлакатга тиббий ва фуқаролик мақсадларда ядровий технология кераклиги ҳақидаги гаплари саволларни туғдиради. Масалан, бу мақсадлар учун бойитилган ураннинг шундай ҳажмлари ва уни ишлаб чиқаришнинг шундай тезлиги нима учун керак?” дейди Гросси.
Унинг сўзларига кўра, Эронда уранни бойитиш даражаси деярли ядровий қурол яратиш учун зарур бўлган даражага етган.
“Бу хавотир уйғотса-да, аммо Эрон аллақачон бундай қуролларга эга, деган хулосага келмаслик керак”, дейди Рафаэль Гросси.
МАГАТЭ раҳбарининг айтишича, ишлайдиган ядровий каллакни яратиш бойитилган уран ишлаб чиқаришдан ташқари, бошқа кўп нарсаларни талаб қилади – масалан, синов.
Маълумот учун, ўтган йили “Reuters” нашри МАГАТЭ махфий ҳисоботига таяниб, Эронда аллақачон 60 фоизгача бойитилган 128,3 кг уран борлиги, бу учта атом бомбасини яратишга қодирлигини эълон қилганди.
LiveБарчаси