Эрон учта атом бомбасини яратишга қодир – “Reuters”
Олам
−
16 Ноябрь 2023 6625 1 дақиқа
Эронда аллақачон 60 фоизгача бойитилган 128,3 кг уран бор. Бу ҳақда кеча, 15 ноябрь куни Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) махфий ҳисоботига таяниб, “Reuters” агентлиги хабар берди.
Ҳисоб-китобларга кўра, 90 фоизгача бойитилган ушбу модданинг 42 кг га яқини атом бомбасини яратиш учун назарий жиҳатдан етарли. Шундай қилиб, Эроннинг уран захиралари кейинги бойитиш шарти билан учта атом бомбасини яратиш учун етарли.
"Бу жуда катта миқдор, айниқса, агар у шу пайтгача ишлатилмаган бўлса", дейди “Reuters” хабарига изоҳ берган юқори мартабали америкалик дипломат.
Унинг қўшимча қилишича, Эрон дунёдаги уранни атом қуроли ишлаб чиқармасдан юқори даражада бойитган ягона давлатдир.
Шу билан бирга, МАГАТЭ маълумотларига кўра, яқинда Эронда ҳар ой ўртача 3 кг га яқин уран 60 фоизгача бойитилади. Жорий йил бошида бу кўрсаткич 9 кг га етган.
Дипломатик манбалар бунинг секинлашишини Теҳрон ва Вашингтон ўртасидаги билвосита музокаралар билан боғлайди, уларнинг яна бири сентябрь ойида маҳбуслар алмашинуви билан якунланган.
Live
Барчаси