Эрон АҚШ консуллиги яқинига ракеталар билан ҳужум қилди (видео)

Олам

image
АҚШ ва Буюк Британия ҳусийларга зарба берди (видео) north_east

АҚШ ва Буюк Британия ҳусийларга зарба берди (видео)

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Ироқ ва Суриядаги “жосуслик марказлари” ва “Эронга қарши террорчилик гуруҳлари жойлашган нуқталар”га зарбалар берди. Бу ҳақда бугун, 16 январга ўтар кечаси “Mehr” нашри хабар берди. 

Қайд этилишича, баллистик ракеталар ёрдамида Ироқ Курдистони автоном минтақасидаги “Моссад” жосусларининг штаб-квартирасига зарба берилган.

Шу билан бирга, Ироқ Курдистони маркази Эрбил шаҳридан 40 км шимоли-шарқда жойлашган АҚШ консуллиги яқинида бир неча портлаш содир бўлган.

“Reuters”нинг ёзишича, портлаш оқибатида тўрт нафар маҳаллий аҳоли ҳалок бўлган, олти киши жароҳатланган. Ҳалок бўлганлар орасида курд миллионер тадбиркори Пешрав Дизай ва унинг бир неча оила аъзолари ҳам бор. Бундан ташқари, битта ракета курд разведкасининг юқори мартабали зобитининг уйига, яна бири курд разведка хизматлари марказига келиб тушган. 

АҚШ расмийларига кўра, Эрон зарбаси оқибатида америкалик фуқаролардан ҳеч ким жабрланмаган.

“Эрбилдаги аэропорт ишламай қолди. Ғарб коалиция кучлари унинг устида учта дронни уриб туширди”, деб хабар бермоқда ABC News.

Бундан ташқари, Суриянинг Идлиб вилоятидаги ИШИД террорчилик гуруҳининг нишонларига ҳужум қилинган.

Эрон томони мазкур зарбалар “террорчиларнинг яқинда содир этилган ваҳшийликларига жавобан” амалга оширилганини билдирмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, 3 январь куни Эроннинг Кирмон шаҳридаги қабристонда портлашлар содир бўлганди. У ерда 2020 йилда ўлдирилган генерал Қосим Сулаймоний хотирасига бағишланган маросим бўлиб ўтаётганди. 90 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Ҳужум учун масъулиятни ИШИД ўз зиммасига олди, бироқ Теҳрон Исроил ва АҚШни портлашларга алоқадорликда айблади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Сурия Эрон Ироқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made