Эрмитажда одамлар эвакуация қилиняпти
Олам
−
21 Февраль 2019
7679Бугун, 21 февраль куни Россия Давлат Эрмитажи меҳмонлари ва ходимлари музей биносидан эвакуация қила бошланган. ТАССнинг ёзишича, бунга бинонинг миналаштирилгани ҳақидаги хабар сабаб бўлган.
“Бино миналаштирилгани ҳақида хабар тушди”, деган агентлик манбаси.
Эрмитаж вакиллари меҳмон ва ходимлар эвакуация қилинаётгани ҳақидаги хабарни тасдиқлашган. Мина ҳақиқатда топилганми, йўқми ҳозирча расмий хабар берилмаган.
Давлат Эрмитажи – Санкт-Петербург марказидаги Қишки сарой комплексида жойлашган дунёдаги энг йирик санъат ва тарихий-маданий музей ҳисобланади. Музейга ҳар йили 6 млн меҳмон ташриф буюради.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023