Эркинжон Турдимовга янги ўринбосар тайинланди
Жамият
−
04 Февраль 9459 1 дақиқа
Алишер Бўриевич Хидиров бугун, 4 февралдан Сирдарё вилояти ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Алишер Хидиров мазкур тайинловга қадар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ маркетинг ва сервис хизматлари бўйича директори вазифасида фаолият олиб борган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда 2018-2024 йилларда Самарқанд вилояти ҳокими сифатида фаолият юритган Эркинжон Оқбўтаевич Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.
Live
Барчаси