Эркинов ҳам терма йиғинига жалб этилди
Спорт
−
18 Март
1814Бирлашган Араб Амирликларининг “Ал-Ваҳда” клуби футболчиси Ҳожимат Эркинов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жорий йиғинига жалб этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси (ЎФА) матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, терма жамоа бугун, 18 март куни ЖАР стадионида соат 20:30 да бошлаб бўлажак ўйинларга тайёргарлик жараёнларини давом эттиради ва машғулотларда 23 ёшли Ҳожимат Эркинов ҳам иштиок этади.
Маълумот учун, Эркинов жорий мавсум клуб сафида 19 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt” томонидан 1,5 миллион еврога баҳоланган футболчининг жорий клуби билан амалдаги шартномаси шу йил ёзида ниҳоясига етади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ терма жамоага Ҳусниддин Алиқуловнинг жароҳати боис, Насаф аъзоси Ғолиб Ғайбуллаев жалб этилгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси