Эркак аввал хотинини ўлдириб, кейин ўз жонига суиқасд қилган – БП

3-саҳифа

image

Наманган давлат университети олдида эркак хотинини ўлдириб, кейин ўз жонига қасд қилгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Маълум қилинишича, шу йилнинг 6 май куни соат 12:00 да Наманган давлат университети олдида 26 ёшли эркак ўзининг 23 ёшли турмуш ўртоғини хўжалик пичоғи билан қасддан ўлдирган. 

Сўнг, у ўзига ҳам бир неча маротаба пичоқ билан жароҳат етказиб, ўз жонига суиқасд қилган. Шу вақтда, воқеа жойида бўлган фуқаролар томонидан ўз жонига суиқасд қилган эркак шифохонага хушсиз ҳолатда олиб борилган.

Аниқланишича, ушбу жиноятни содир қилган шахс турмуш ўртоғи билан 2022 йилнинг январь ойидан буён ўзаро оилавий жанжал сабабли ажрашиб, бирга яшамасдан келган. Шундан сўнг, у турмуш ўртоғини ўзи билан бирга яшашга мажбур қилиб, асоссиз рашқ қилиб келган ҳолда бир неча маротаба жанжаллашиб келган. 

Билдирилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳолат Наманган шаҳар Уйчи кўчаси 316-уй (университет жойлашган ҳудуд) атрофида содир бўлгани ҳақида дастлабки маълумот берилган эди. Кейинчалик, эркак ўзининг турмуш ўртоғини пичоқлаб ўлдиргани, ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилгани хабар қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик Наманган Наманган давлат университети

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг