Наманган давлат унверситети олдида эркак ёқтирган қизини эмас, хотинини ўлдиргани маълум бўлди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Наманган давлат университети олдида йигит яхши кўрган қизини пичоқлаб ўлдиргани ҳақида хабарлар тарқалиб, шов-шувларга сабаб бўлди. Маълум бўлишича, университет биноси олдида эркак ёқтирган қизини эмас, ўзининг турмуш ўртоғини пичоқлаб ўлдирган. Бу ҳақда Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Билдирилишича, шу йилнинг 6 май куни соат 12:00 да Тўрақўрғон туманида яшовчи фуқаро Наманган давлат университети биноси олдида оилавий келишмовчилик сабабли ўзининг турмуш ўртоғи билан жанжаллашган. Жанжал оқибатида хотинини пичоқ билан уриб, унинг ўлимига сабаб бўладиган тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи просессуал тартибда ушланган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Наманган давлат университети матбуот хизмати ушбу ҳолат Наманган шаҳар Уйчи кўчаси 316-уй (университет жойлашган ҳудуд) атрофида содир бўлгани ҳақида дастлабки маълумотни берган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг