Эрдўған ўзига ҳайкал ўрнатишларига қарши чиқди
Олам
−
17 Июнь 2023
7802Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ўзининг ҳайкалини ўрнатиш бўйича таклифни рад этиб, бунинг ўрнига ҳайкал учун сарфланадиган пулни муҳтожларга беришни сўради. Бу ҳақда “TRT Haber” хабар берди.
Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг матбуот котиби Фаҳриддин Алтуннинг маълум қилишича, Болу шаҳрининг мэри Танжу Ўзжаннинг Президент Эрдўғаннинг сайловда ғалаба қозонгани шарафига унинг ҳайкалини ўрнатиш ҳақидаги таклифи рад этилган.
“Болу шаҳри ҳокимининг Президентимиз Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг сайловдаги ғалабаси муносабати билан шаҳарда унинг ҳайкалини ўрнатиш ҳақидаги таклифи умрини халқига хизмат қилишга бағишлаган мухтарам Президентимиз томонидан рад этилди”, дейди у.
Шунингдек, у давлат раҳбари ҳайкал ўрнатиш учун сарфланадиган пулни Болудаги муҳтож фуқароларга беришни буюрганини ҳам қўшимча қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркманистон миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов шарафига Ахал вилоятининг янги маъмурий маркази Арқадағ шаҳрида унинг 43 метрли, бронзадан ясалган ҳайкали ўрнатилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь