Эрдўған Ван И билан дон шартномаси бўйича келишиб олди 

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва Хитой Ташқи ишлар вазири, Коммунистик партия марказий қўмитасининг ташқи ишлар комиссияси девонхонаси раҳбари Ван И Украинадаги можаро ва ғалла шартномасини бекор қилиш бўйича келишувга эришди. Томонлар иккала масалани ҳам музокаралар йўли билан ҳал қилиш керак деган хулосага келди. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мао Нинг хабар берди.

Брифинг чоғида 26 июль куни Анқарада бўлиб ўтган Ражаб Тойиб Эрдўған ва Ван И ўртасидаги учрашувга изоҳ берар экан, Мао Нинг икки томонлама муносабатлар, умумий манфаатларга эга бўлган халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашганини маълум қилди.

“Украинадаги инқироз ва Қора денгиз орқали ғалла ташиш бўйича келишувга келсак, ҳар икки томон бу масалаларни мулоқот ва музокаралар йўли билан тўғри ҳал қилиш кераклигига келишиб олди”, деган Хитой ТИВ вакили.

Маълумот учун, Туркия ҳозир дон келишувини жонлантиришга ёрдам беришга ҳаракат қилмоқда. Болгария, Руминия, Европа Иттифоқи ва БМТ эса Украина донининг қуруқлик ва денгиз орқали экспортини давом эттиришга кўмаклашишга уринмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 июль куни Россия томони Қора денгиздаги гуманитар йўлаклар орқали Украина ғалласини хавфсиз экспорт қилиш бўйича келишувни узайтирмаган ва буни Истанбул келишувининг иккинчи қисми бажарилмагани билан изоҳлаганди. Кейинчалик Россия қўшинлари Украина донини экспорт қилиш учун қўлланиладиган Одесса портларига зарба берди  ва оқибатда 60 минг тонна ғалла нобуд бўлди. Бу дон Хитойга юборилиши режалаштирилгани айтилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Хитой Эрдўған Ван И дон йўлаги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг