Эрдўған Ўзбекистон делегациясини қабул қилди
Олам
−
20 Январь 5003 1 дақиқа
Бугун, 20 январь куни Анқарада бўлиб турган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов, Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов, Мудофаа вазири Шуҳрат Холмуҳамедов ва Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари Баҳодир Қурбоновдан иборат делегация Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг қабулида бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўзининг Telegram-каналида хабар берди.
.jpg)
Қайд этилишича, учрашувда Ўзбекистон расмийлари Президент Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломларини етказган. Мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатлар ижобий ривожланиш суръатини кўрсатаётгани, ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун энг қулай шароитлар яратилаётгани таъкидланган.
“Бугунги “4+4” механизми доирасидаги учрашув ҳукуматларимизнинг турли идоралари ўртасидаги алоқалар янада мустаҳкамланаётганининг яна бир исботидир. Ташқи ишлар вазирликлари бундан кейин ҳам бор имкониятларини Раҳбарларимиз ўртасида эришилган барча келишувларни амалга оширишга йўналтирадилар”, деб ёзади Саидов.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 19 январь куни Анқарада Туркия ва Ўзбекистон Мудофаа вазирлари Яшар Гулер ва Шуҳрат Холмуҳамедов ўртасида 2026 йилга мўлжалланган ҳарбий ҳамкорликни амалга ошириш режаси имзоланган эди.
Live
БарчасиТуркия ҳам “Тинчлик Кенгаши”га қўшилди
22 Январь