Эрдўған ўз ҳукумати билан Сочидаги музокаралар натижаларини муҳокама қилади
Олам
−
05 Сентябрь 2023
4465Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бугун, 5 сентябрь куни ҳукумат йиғилишида Россия етакчиси Владимир Путин билан Сочида бўлиб ўтган музокара натижаларини муҳокама қилади. Бу ҳақда Туркия етакчиси идорасидаги манбага таяниб, ТАСС хабар берди.
"5 сентябрь куни ҳукумат йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган. Унга анъанавий тарзда Президент раислик қилади. Ташқи сиёсат кун тартибига Сочидаги музокара якунлари ҳам киритилган. Шунингдек, Президентнинг бўлажак ташрифлари – Ҳиндистондаги G20 саммити ва БМТ Бош Ассамблеяси учун АҚШга сафар ҳам кўриб чиқилади”, деган агентлик суҳбатдоши.
Унинг айтишича, кун тартибининг қолган қисми эса мамлакатдаги иқтисодий вазиятга қаратилади.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 4 сентябрь куни узоқ кутилган Эрдўған ва Путиннинг учрашуви Сочида бўлиб ўтганди. Унда Эрдўған дон келишувини тиклашни таклиф қилган, Путин эса олдингидек, агар Россия талаблари бажарилса Москва ғалла келишувига қайтишини айтган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь