Эрдўған Туркиянинг Суриядаги кураши бошқача бўлишига ваъда берди
Олам
−
16 Октябрь 2021
4585Анқаранинг Суриядаги кураши келажакда бутунлай бошқача бўлади. Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған маълум қилди.
“Сурияда АҚШ бошчилигидаги коалиция кучларининг ёрдами туфайли Курдистон Ишчилар партияси ва “Ўз-ўзини ҳимоя қилувчи халқ кучлари” кучаймоқда. Биз маълум вақтгача чидадик, охирги марта бизнинг икки полиция ходимимиз қурбон бўлди. Келгуси даврда уларга қарши курашимиз бутунлай бошқача тарзда давом этади. Биз АҚШ томонидан қўллаб-қувватланадиган террор ташкилотлари билан ҳам, (Сурия Президенти Башар Асад) режим кучлари билан ҳам курашамиз. Бу масалада қатъиймиз”, деган Эрдўған.
Туркия Президенти Республиканинг Суриядаги кураши қандай ўзгариши мумкинлигини аниқ айтмаган. Бироқ, сўнгги пайтларда Анқарада Сурия шимолида курд тузилмаларининг “мавжудлигини тугатишга” тайёрлик ҳақидаги баёнотлар тез-тез учрай бошлаган.
Аввалроқ, Эрдўған Суриядаги охирги террористик ҳужумлар сабаб Туркиянинг сабр косаси тўлганини айтганди.
Маълумот учун, Туркия армияси 2016-2019 йилларда Сурия шимолида учта операция ўтказди: “Фрот қалқони” ИШИД террорчи гуруҳига қарши, “Зайтун новдаси” ва “Тинчлик булоғи” курд террорчиларига қарши.
LiveБарчаси