Туркиянинг сабр косаси тўлди – Эрдўған
Олам
−
12 Октябрь 2021
25980Суриядаги охирги террористик ҳужумлар сабаб Туркиянинг сабр косаси тўлди. Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған маълум қилди.
“Яқин келажакда Суриядан чиқаётган таҳдидларни ўз кучимиз билан йўқ қилиш учун керакли чораларни кўрамиз”, деган Эрдўған халқига йўллаган мурожаатида.
Мудофаа вазири Хулуси Акар жорий йилнинг 7 октябрь куни ракета ҳужуми оқибатида бир турк аскари ҳалок бўлганига жавобан мамлакат қуролли кучлари Сурия шимолида беш террорчини йўқ қилганини билдирди. 10 октябрда Ички ишлар вазирлиги махсус бўлинманинг яна бир жангчиси ҳалок бўлгани, уч нафари жароҳатланганини маълум қилган.
Кеча, 11 октябрь куни Газиантеп вилояти маъмурияти Каркамиш шаҳри ҳужумга учраганини эълон қилди. Хабарга кўра, ҳужум учун PYD (Сурия курдлар партияси) жавобгар.
Маълумот учун, Туркия армияси 2016-2019 йилларда Сурия шимолида учта операция ўтказди: “Фрот қалқони” ИШИД террорчи гуруҳига қарши, “Зайтун новдаси” ва “Тинчлик булоғи” курд террорчиларига қарши.
LiveБарчаси