Эрдўған Сурия можароси бўйича муҳим йиғилиш ўтказди

Олам

image

Кеча, 5 декабрь куни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Суриядаги вазият кескинлашаётган бир пайтда Миллий хавфсизлик кенгашининг энг муҳим йиғилишларидан бирини ўтказди. Бу ҳақда "Анадолу" хабар берди.

Бўлиб ўтган йиғилишда миллий бирлик, бирдамлик ва омон қолиш учун ҳар қандай таҳдид ва хавфга қарши мамлакат ичкарисида ва хорижда олиб борилган ҳал қилувчи амалиётлар ҳақида маълумот берилган.

“Туркия Суриянинг ҳудудий яхлитлиги ва бирлигини ҳимоя қилишни ҳар доим кучли қўллаб-қувватлаган ва бу жараёнга барча керакли ишларни қилишга тайёр. Ҳокимиятни эгаллашга интилаётган террор ташкилотларига ҳеч қачон рухсат берилмайди ва миллий хавфсизлигимиз ва халқимизга таҳдид соладиган барча уринишлар бартараф қилинади”, дейилган йиғилиш давомида.

Шунингдек, йиғилишда Суриядаги сўнгги воқеалар тинч аҳолининг ҳаёти ва мулки хавфсизлигига зарар етказмаслиги учун зарур чораларни кўриш муҳимлиги ҳақида сўз борган.

“Ўзгаришлар Суриядаги режим ўз халқи ва қонуний мухолифат билан келишиб олиши кераклигини яна бир бор кўрсатди”, деган Президент.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 6 декабрь куни Доҳада Сурия бўйича Остона форматида (Эрон, Россия, Туркия) Ташқи ишлар вазирлари даражасида учрашув бўлиб ўтиши кутилаётганлиги ҳақида хабар берилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия Туркия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг