Бугун Доҳада Сурия бўйича Остона форматида учрашув бўлиб ўтади

Олам

image

Бугун, 6 декабрь куни Доҳада Сурия бўйича Остона форматида (Эрон, Россия, Туркия) Ташқи ишлар вазирлари даражасида учрашув бўлиб ўтиши кутилмоқда. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров журналист Такер Карлсонга берган интервьюсида маълум қилди.

Лавров Остона формати “фойдали уюшма” эканини таъкидлаб, Суриядаги вазиятдан хавотир билдирди.

"Ҳалаб ва унинг атрофида содир бўлган барча воқеалардан сўнг мен Туркия Ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан, шунингдек, эронлик мавқедошим Аббос Ароқчи билан гаплашдим. Шу ҳафта учрашишга ҳаракат қилишга келишиб олдик. Умид қиламанки, биз Доҳада халқаро конференция доирасида учраша оламиз", деди Лавров.

У Россия Федерацияси, Туркия ва Эроннинг ҳарбий ва хавфсизлик ходимлари бир-бири билан алоқада эканлигини таъкидлади.

"Биз Идлиб келишувларини қатъий бажаришга қайтиш зарурлигини муҳокама қилмоқчимиз, чунки Идлиб деэскалация зонаси террорчилар Ҳалабни эгаллаш учун кўчиб ўтган жойга айланди", деди Россия дипломатияси раҳбари.

Россия Ташқи ишлар вазири 2019 ва 2020 йилларда эришилган келишувлар туркияликларга Идлиб деэскалация зонасидаги вазиятни назорат қилиш ва "Ҳаят Таҳрир аш-Шом"ни террорчи бўлмаган ва Туркия билан ҳамкорлик қиладиган мухолифатдан ажратиш имконини берганига эътибор қаратди.

“Афтидан, бу ҳали содир бўлмаган. Яна бир нуқта – Дамашқдан Ҳалабгача бўлган М5 автомагистралининг очилиши, ҳозирда у ҳам террорчилар томонидан тўлиқ босиб олинган", дейди Лавров.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия Сергей Лавров Остона формати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг