Эрдўған Самарқандда Путинга Зеленский билан музокара ўтказишни таклиф қилади
Олам
−
12 Сентябрь 2022
5961Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Россия Президенти Владимир Путин билан учрашувда унга яна Украина Президенти Владимир Зеленский билан учрашишни таклиф қилади. Бу ҳақда “Hurriyet” нашри хабар берди.
“Эрдўған ва Путин учрашувининг энг муҳим мавзуси Украинадаги вазият бўлади. Эрдўған россиялик ҳамкасбига Туркиянинг воситачилик ташаббуслари орқали урушни тугатиш ва барқарор ўт очишни тўхтатиш учун барча уринишларини давом эттиришини етказади. Лидернинг Туркияда учрашиши таклифини Путинга қайта эслатадиган Президент Эрдўған, дипломатик ечимга урғу беради. Икки давлат раҳбарларининг учрашувида Сурияга қарши эҳтимолий ҳарбий операция ҳам кун тартибидан ўрин олиши кутилмоқда”, деб ёзади “Hurriyet”.
Шунингдек, Туркия ва Россия Федерацияси раҳбарларининг бўлажак шахсий учрашувида кун тартибидаги асосий масалалардан бири “дон йўлаги”нинг фаолият кўрсатиши бўлиши очиқланган. Бу масалани икки Президент ҳам муҳокама қилмоқчилигини тасдиқлаган.
7 сентябрь куни Путин Владивостокда бўлиб ўтган Шарқий иқтисодий форум сессиясида Россия ғалла бўйича келишув Европадаги эмас, жаҳон бозорларидаги вазиятни яхшилашга қаратилганини борасида қатъий позицияда эканини айтганди. У маҳсулотлар муҳтож мамлакатларга юборилмаётгани учун Эрдўған билан Украинадан Европага ғалла ва озиқ-овқат экспортини чеклаш имкониятини муҳокама қилиш ниятида эканлигини маълум қилди.
Маълумот учун, жорий йилнинг 22 июль куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш, Туркия Миллий Мудофаа вазири Ҳулуси Акар, Россия Миллий Мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Украина Инфратузилма вазири Александр Кубраков иштирокида “Дон йўлаги” ҳужжати имзоланди. Украинадан ғалла экспорти бўйича келишув Одесса, шунингдек, Черноморск ва Южнийдан хавфсиз йўлакларни яратишни назарда тутади. Ушбу келишув жаҳон бозорларига камида 25 миллион тонна дон етказиб бериш имконини беради.
Келишув кучга кирганидан кейин август ойида Украина портларидан 1,67 миллион тоннадан ортиқ озиқ-овқат экспорт қилинди.