Эрдўған Россиянинг Украинага бостириб киришини баҳолади 

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Россиянинг Украинага бостириб киришини реал ёндашув деб ҳисобламайди. Бу ҳақда у Албанияга ташрифи чоғида журналистларга гапирган. 

Эрдўғанга кўра, Украина инқирозини Россия Президенти Владимир Путин билан муҳокама қилиш зарур. 

“Россиянинг Украинага бостириб киришини мен реал ёндашув деб ҳисобламайман. Чунки Украина оддий давлат эмас. Украина кучли давлат. Қолаверса, Россия бу қадамни қўйиши учун бутун дунёдаги ва ўз вазиятини қайта кўриб чиқиши керак. Озарбайжон Президенти Алиев Украинада бўлди. Энди мен у билан гаплашаман. Албатта, жаноб Путин билан ҳам бу масалаларни муҳокама қилишимиз керак”, деган Эрдўған. 

Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев 14 январь куни Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг таклифига биноан амалий ташриф билан Украинага борганди.  

Маълумот ўрнида, Россия Ғарбда Украинага нисбатан ўзига хос тажовузкор режаларни инкор этмоқда. Бироқ унинг НАТОга қўшилиш имкониятини “қизил чизиқлар”дан ташқарига чиқиш деб билади ҳамда Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчиларидан бундай бўлмаслиги учун кафолат талаб қилмоқда.  

Ўтган ҳафтада Россия Ғарб давлатлари билан Украина атрофидаги вазият ва Европа хавфсизлиги бўйича учта музокара ўтказди. Женева, Брюссель ва Венадаги учрашувлар томонларнинг НАТОни кенгайтириш масаласига ёндашувларидаги фарқни тасдиқлади ва алоқаларни давом эттириш бўйича келишувларсиз якунланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина Эрдўған

Баҳолаганлар

487

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг