Эрдўған рафиқаси билан Туркиянинг илк миллий электромобилида сайр қилди
Олам
−
03 Апрель 2023
9682Туркияда илк миллий электромобил – Togg'ни ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу ҳақда "Anadolu Agency" хабар берди.
Маълум қилинишича, машинанинг тақдимоти бугун, 3 апрель куни ўтказилган. Мамлакат Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Togg'нинг дастлабки Т10Х моделини қабул қилиб олар экан, ушбу электомобилнинг ишлаб чиқарилишини Туркиянинг иқтисодий ва технологик тараққиёти ҳамда глобал обрўсининг ўсиши разми эканини айтган.
Туркия раҳбари биринчи хоним Эмина Эрдўған билан бирга янги машинада президентлик мажмуасини айланиб чиққан.
Маълумот учун, электромобиль нархи 1 миллион 55 минг лира (тахминан 55 минг 600 доллар), узоқ масофали модели эса 1 миллион 215 минг лира (тахминан 64 минг доллар)ни ташкил қилади.
Электромобиль 218 от кучига эга бўлиб, икки хил батарея варианти билан 314 ва 523 километр масофани босиб ўтиши мумкин. Батареялар 28 дақиқадан камроқ вақт ичида 20 дан 80 фоизгача қувватланиши мумкин. Шунингдек, электромобилнинг иккинчи версияси жорий йилнинг октябрь ойида тақдим этилиши айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ҳам Хитойнинг BYD электромобилларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши ҳақида хабар берилганди.
Нодиржон Мадаминов
LiveБарчаси
АҚШ долларининг расмий курси пасайди.
27 Декабрь