Эрдўған Путинга етишолмай ҳасратда. Учрашувнинг тахминий вақти айтилди

Олам

image

Туркия ва Россия Президентлари Ражаб Тойиб Эрдўған ва Владимир Путин ўртасидаги учрашув август ойи охири ёки сентябрь бошида бўлиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Туркия етакчиси маъмуриятидаги ўз мухбирига таяниб, “A Haber” телеканали хабар берди.

Айтилишича, Эрдўған ҳамон Россия Президентининг Туркияга келишини кутмоқда. Бироқ, агар Путин Туркияга келмаса, "Эрдўғаннинг сафари" ҳам истисно қилинмайди Телеканал Президентларнинг учрашуви учун аниқроқ санани айтмаган, у Анқарада “август охири – сентябрь бошида” кутилаётганини билдирилган.

Эрдўған ва Путиннинг музокараларида Россия 18 июль куни чиқиб кетган дон келишувини қайта тиклаш масаласи кўриб чиқилиши кутилмоқда. 

Қайд этиш жозики, жорий йилнинг 4 август куни Эрдўған журналистларга Путиннинг Туркияга ташрифи эҳтимоли ҳақида гапирар экан, ташрифнинг аниқ санаси ҳозирча белгиланмагани ва дипломатик каналлар орқали келишиб олинишини билдирган. Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам Путин ва Эрдўғаннинг учрашув жойи ва аниқ санаси дипломатик каналлар орқали келишилишини тасдиқлаган. 11 августда эса Песков учрашув жойи муҳокама қилиниши, бу Туркия бўлиши шарт эмаслигини айтган.

Маълумот учун, Эрдўған 20 август куни Венгрияга ташриф буюради. 9-10 сентябрь кунлари эса G20 саммитида иштирок этиш учун Ҳиндистонга боради. 17-21 сентябрь кунлари Туркия раҳбари БМТ Бош Ассамблеяси тадбирларида иштирок этиш учун АҚШда меҳмон бўлиши режалаштирилган. 

Эслатиб ўтамиз, 2 август куни Россия ва Туркия Президентлари телефон орқали мулоқот ўтказган ва эҳтимолий учрашувга тайёргарлик кўришга келишиб олганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Туркия Путин Эрдўған дон келишуви

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made