Эрдўған 15 кун ичида Дамашққа бориши мумкин

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған 15 кун ичида Сурия пойтахти Дамашққа ташриф буюриши мумкин. Бу ҳақда “Тürkiye” нашри хабар берди.

Нашрга кўра, Сурия пойтахтида Эрдўғаннинг қўшни мамлакатнинг янги ҳокимияти, хусусан, уларнинг етакчиси Аҳмад аш-Шаро (Абу Муҳаммад ал-Жўлоний номи билан танилган) билан учрашуви режалаштирилган.

Қайд этилишича, Эрдўғаннинг Сурияга парвози давомида фавқулодда ҳаво йўлаги яратилади ва Ҳама, Ҳомс ва Идлиб чизиғи бўйлаб “ер усти қалқони” ташкил қилинади. Бу ҳудудларда турк радар тизимлари фаоллаштирилади.

Ҳозирча Туркия ҳукумати нашр хабарини тасдиқламаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ражаб Тойиб Эрдўған мамлакатнинг Сакарья шаҳрида ўтказилган йиғилишда Туркия олдинлари Усмонли вилоятлари бўлган ҳозирги Сурия ҳудудлари билан тарихий ва маданий боғлиқлигини ва яқин алоқаларни сақлаб келаётганини таъкидлаган эди. Шунингдек, Башар Асад режими ағдарилиши ортидан Сурия пойтахти Дамашқдаги Туркия элчихонасида 12 йиллик танаффусдан кейин ўз фаолиятини қайта бошлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған Дамашқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг