Эр сайр вақтида хотинини 11 марта пичоқлади
Олам
−
01 Октябрь 2019
8899Кўлобда бир киши боғда сайр қилаётганда хотинини 11 марта пичоқлади. Бу ҳақда Тожикистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса кеча, 30 сентябрь куни тушда, яқинда очилган Сайдали Валисод боғида юз берган. Жиноятчи хотинини рашк туфайли яралаган.
Эркак воқеа жойидан қочиб кетган, аммо бир мунча вақт ўтгач, уни милиция ходимлари қўлга туширган.
Ҳужум натижасида аёл оғир тан жароҳатлари олди, касалхонага ётқизилди, аммо кейинроқ вафот этган. Қўлга олинган шахсга нисбатан Республика Жиноят кодексининг 32-моддаси ("Жиноятга уриниш") ва 104-моддалари ("Қотиллик") бўйича жиноий иш қўзғатилган. Aгар эркак айбдор деб топилса, 15 йилдан 25 йилгача ёки умрбод қамоқ жазоси кутилмоқда.
Худди шундай ҳодиса август ойида Истаравшан шаҳрида ҳам бўлган. Ўшанда эркак рашкдан келиб чиққан ҳолда таксида хотинига 10 пичоқ билан жароҳат етказган ва аёлнинг ўлимига сабаб бўлган.
Халқаро инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг 2017 йилда эълон қилган ҳисоботига кўра, Тожикистонда ҳар иккинчи аёл оилавий зўравонликка дучор бўлади.
Бироқ, бу жисмоний, психологик ёки иқтисодий зўравонлик шаклида бўлиши мумкин. 2018 йилда Давлат статистика қўмитаси томонидан ўтказилган сўровномада тожикистонлик аёлларнинг 90 фоизи ўз эрларидан қўрқишини айтди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь