Эпштейн иши: яна 300 дан ортиқ машҳурларнинг исми очиқланди

Олам

image

АҚШ Бош прокурори Пэм Бонди Жеффри Эпштейн ишига доир ҳужжатларда тилга олинган 300 нафар машҳур шахс ва сиёсатчи исмидан иборат рўйхатни эълон қилди. Бу ҳақда “New York Post” хабар берди.

Гап Жеффри Эпштейнга қарши вояга етмаганлар билан жинсий савдо айбловлари бўйича тергов материаллари ҳақида кетмоқда. Бондининг айтишича, 2025 йилнинг 19 декабрида белгиланган муддатга мувофиқ, ишга доир барча ҳужжатларни ошкор қилиш жараёни тўлиқ якунланган.

Рўйхатга қатор машҳур сиёсий ва жамоат арбоблари киритилгани айтилмоқда. Улар орасида:

  • Билл Клинтон ва Хиллари Клинтон;
  • Барак Обама ва Мишель Обама;
  • Камала Харрис;
  • Жо Байден;
  • Принц Гарри;
  • Билл Гейтс;
  • Вуди Аллен;
  • Марк Цукерберг;
  • Бейонсе каби шахслар бор.

Шу билан бирга, аввалроқ Бонди федерал хизматларни ишга доир минглаб саҳифаларни яшириб келаётганликда айблаган ва идора раҳбариятига йўллаган мактубида ўзига тўлиқ архив ўрнига атиги 200 саҳифа тақдим этилганини билдирган.

Эпштейн ишига доир суд ҳужжатлари 2019–2024 йиллар давомида босқичма-босқич махфийликдан чиқарилган. 2025 йилда эса материаллар бир неча марта оммавийлаштирилган. 19 декабрь куни АҚШ Адлия вазирлиги томонидан федерал терговга оид қолган барча материаллар эълон қилингани, улар 3 миллиондан ортиқ саҳифа ҳужжат, 2 мингдан зиёд видеоматериал ва 180 мингга яқин фотосуратни ўз ичига олгани айтилган.

Қайд этиш жоиз, рўйхатда исмнинг қайд этилгани шахснинг айбдор эканини англатмайди – бу фақат тергов материалларида тилга олинган шахслар рўйхати экани таъкидланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ интернетда Жеффри Эпштейн тирик бўлиши мумкинлиги ҳақидаги назария тарқалганди. Бунга гўёки у билан боғлиқ бўлган Fortnite аккаунтининг фаоллиги сабаб бўлган. Гап littlestjeffi тахаллуси билан очилган профиль ҳақида кетмоқда. Маълумотга кўра, ушбу аккаунт 2019 йилдан кейин Исроил ҳудудида фаол бўлган бўлиши мумкин. 


Мақола муаллифи

Теглар

Пэм Бонди Жеффри Эпштейн

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг