Энг яхши футзалчи ва мураббий номи эълон қилинди

Спорт

image

Бугун, 25 декабрь куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Профессионал футбол лигаси томонидан ўзбек футболининг 2021 йил якунларига бағишланган “Uz Football Awards-2021” тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда. 

Ўзбекистон футзал терма жамоаси ва “Huaxin” (Жиззах) клуби бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов “Йилнинг энг яхши футзал мураббийи” соврини билан тақдирланди. Унинг қўл остида Ўзбекистон футзал терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичидан плей-офф босқичига йўл олди.

 

Журналистлар ўртасида ўтказилган сўровномага кўра, Футзал бўйича Жаҳон чемпионати ва Ўзбекистон чемпионатида ёрқин ўйинлар намойиш этган “Huaxin” (Жиззах) клуби футзалчиси Дилшод Раҳматов “Йилнинг энг яхши футзалчиси”, деб топилди. Даврон Чориев, Ҳусниддин Нишонов якуний номзодлар учлигидан ўрин олган эди.

Шунингдек, “Нефтчи” клуби футболчиси Марко Обрадович “Про Лиганинг энг яхши футболчиси” совринини қўлга киритди. У жорий мавсумда 19 та ўйинда иштирок этиб, 12 та гол киритган ҳолда жамоасининг Суперлигага қайтишига катта ҳисса қўшди.


Мақола муаллифи

Теглар

Uz Football Awards-2021

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг