Йилнинг энг яхши футбол журналисти маълум бўлди

Спорт 1578
image

Бугун, 25 декабрь куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Профессионал футбол лигаси томонидан ўзбек футболининг 2021 йил якунларига бағишланган “Uz Football Awards-2021” тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда. 

Йил давомида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда ЎзПФЛ байроғи остида ташкил этилган мусобақалар ва футболнинг оммавийлик даражасини оширишда ўз ҳиссасини қўшаётган 20 ёшли Фахриддин Рўзиев “энг яхши футбол журналисти” совринига муносиб деб топилди.

Қорақалпоғистон Республикаси футбол ассоциацияси эса “энг яхши ҳудудий футбол ассоциация” соврини билан тақдирланди.

“Мухлислар меҳри” мукофоти жорий мавсумда Ўзбекистон Суперлигаси учрашувларида ўз жамоасини қўллаб-қувватлашда намуна кўрсатгани ва футбол оммавийлигини оширишда қўшган ҳиссаси учун “Андижон” фан-клубига топширилди.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 26
Рейтинг: 3.1
t
×