Аёллар ўртасида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчи ва мураббийи номи маълум бўлди

Спорт 1329
image

Бугун, 25 декабрь куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Профессионал футбол лигаси томонидан ўзбек футболининг 2021 йил якунларига бағишланган “Uz Football Awards-2021” тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда. 

“Ўзбекистоннинг энг яхши аёллар мураббийи” сифатида ёш иқтидорларни катта футболга етказиб беришда жонбозлик кўрсатиб келаётган мутахассис – Илҳом Ҳанжариев, деб топилди. 

“Бунёдкор-W” аёллар жамоаси билан биргаликда клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этган футболчи – Дилдора Нозимова “Йилнинг энг яхши аёл футболчиси” соврини билан тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз, Аёллар футболи бўйича “Олий лиганинг энг яхши футболчиси” ва тўпурари соврини Ўзбекистон аёллар терма жамоаси етакчиси ва “Сўғдиёна-W” сафида чемпионат тўпурари Диёра Хабибуллаевага насиб этган эди.

Шунингдек, бир неча йилдан буён ОКМК (Олмалиқ) U-21 жамоаси билан совринли ўринлар учун курашиб келаётган мутахассис Аъзам Шерғозиев “Ўзбекистоннинг энг яхши ёшлар мураббийи” соврини билан тақдирланди. Шерғозиев ушбу мавсумда жамоаси билан тарихда илк бор U-21 чемпионати ғолибига айланди.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 19
Рейтинг: 3.2
t
×