Энергетика вазирлиги электр тежашнинг кулгили усулини тавсия қилди
Жамият
−
16 Август 2023
40316Ўзбекистон Энергетика вазирлиги аҳолига мурожаат билан чиқиб, электр энергиясини тежашнинг антиқа усулини маълум қилди. Тегишли видео вазирликнинг YouTube-каналида эълон қилинди.
Унга кўра, электр энергиясини тежаш учун кир ювиш машинасидан фойдаланганда пастроқ ҳароратда кир ювишга ҳаракат қилиш керак. +90 даража ювиш ҳароратида энергия сарфи +60 даража ювиш ҳароратига қараганда 30-40 фоиз юқори бўлади. Қайд этилишича, кир ювиш учун баъзан +30/40 даража ҳарорат ҳам етарли бўлади.
“Бу орқали сиз оила буджетини тежайсиз, электр энергияси барча истеъмолчиларга бир меъёрда етиб боришига хисса қўшасиз”, дейилади вазирлик мурожаатида.
Шунингдек, кам қувват истеъмолли ва юқори энергия самарадорлиги бўлган “А”, “А +”, “А ++” ёки “А +++” маиший техника ва электрон жиҳозларни сотиб олиш тавсия этилган.
Вазирлик аҳолидан музлаткични газ плитаси ёки иситиш радиатори ёнига ўрнатмасликни сўраган. Чунки бу музлаткичнинг электр энергияси истеъмолини 20-30 фоиз ошириши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 август куни Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида энергетика тизими раҳбарлари бугундан бошлаб фавқулодда режимга ўтишини маълум қилган эди.
LiveБарчаси