Энди ЙПХ ходимлари расман наркотестердан фойдаланади (видео)
Жамият
−
29 Март 2023
5554Энди Ўзбекистонда йўл патруль хизмати ходимлари ҳайдовчининг гиёҳвандлик ва психотроп моддалар таъсирида эканлигини аниқлашда расмий равишда наркотестердан фойдаланади. Бу бўйича жорий йилнинг 25 март куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори имзоланди.
Хусусан, қарор низомидаги ўзгартириш ва қўшимчалар қуйидагиларни назарда тутади:
- транспорт воситалари ҳайдовчиларининг гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар истеъмол қилганлиги ҳолатини аниқлашда наркотестер махсус мосламасидан фойдаланиш;
- наркотестер махсус мосламаси ёрдамида транспорт воситалари ҳайдовчиларининг гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар истеъмол қилганлиги аниқланган ҳолларда йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ҳаракатлар алгоритми.
Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходими Ойбек Раҳмонов мазкур янгиликни изоҳлаб берди.
Маълумот учун, ушбу қарор кеча, 28 март кунидан кучга кирди.
LiveБарчаси