Энди ёшларнинг алоҳида тоифаларига гаровсиз кредитлар ажратилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 12 октябридаги қарори билан “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган янги турмуш қурган ёшларнинг якка тартибдаги хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун гаровсиз кредит ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, кредитлар банклар томонидан қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадлилик шартларида берилади.

Кредитлар ёшларнинг алоҳида тоифаларига гаровсиз асосда ажратилади.

Бунда тегишлича “Саховат ва кўмак”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” жамғармалари кафиллиги тақдим этилади. Кафиллик берилгани учун тўлов (мукофот пули) ундирилмайди. 

Қарз олувчилар, жумладан, қуйидаги мувофиқлик мезонларига мос бўлиши лозим:

•    18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган;
•    янги (иккала томон учун биринчи маротаба) турмуш қурган;
•    илгари арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида имтиёзли ипотека кредити олмаган бўлиши керак. 

Шунга кўра, ёшларнинг алоҳида тоифаларига кредитлар: 

•    бозор ставкасида мижоз хоҳишига кўра 6 ой имтиёзли давр билан;
•    20 йилдан кўп бўлмаган муддатга;
•    бошланғич бадали якка тартибдаги хонадонда қўшимча қурилаётган уй-жой қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда;
•    бир қарз олувчига 33 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда берилади.

Тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим қилингандан сўнг банк 3 иш кунида ариза берувчига кредит бериш масаласини кўриб чиқади.

Ариза қаноатлантирилган тақдирда, кредит шартномаси имзоланади.


Мақола муаллифи

Теглар

кредит Аёллар дафтари Ёшлар дафтари

Баҳолаганлар

441

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг