Энди ёшга доир пенсиялар фуқароларнинг мурожаатисиз тайинланади

Жамият

image

Ёшга доир пенсияларни фуқароларнинг мурожаатисиз тайинлаш тартиби жорий қилинади. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, пенсия таъминоти тизимига ахборот технологияларини фаол жорий қилиш орқали фуқароларга кўрсатилаётган хизматлар босқичма-босқич интерактив ва проактив шаклга ўтказилмоқда.

2024 йил 1 январдан бошлаб фуқароларга пенсия тайинлашни сўраб қўшимча равишда давлат хизматлари марказига ташриф буюрган ҳолда ёки ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали онлайн мурожаат қилиш ҳуқуқи берилган. 

Шунингдек, 2025 йил 1 мартдан бошлаб:

  • пенсия ёшига етган фуқароларга пенсиялар “автоматик” тарзда, яъни ҳеч қандай ҳужжат талаб этмаган ҳолда ва фуқаронинг мурожаатисиз тайинланади;
  • фуқаронинг шахсига оид барча маълумотлар (ёши, жинси, иш стажи, иш ҳақи, тўланган ижтимоий солиқ суммаси ва оила таркиби кабилар) вазирлик ва идораларнинг электрон базаларидан олинади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида 16 ёшдан ҳисобга олиш тартиби жорий этилиши хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон пенсия ёшга доир пенсия тартиби

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг