Энди Ўзбекистон ҳарбий прокурорини ҳам Президент тайинлайди

Жамият

image

Энди Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Бош прокурор тақдимига биноан Президент томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Бу тўғрида 30 октябрь куни Президент томонидан имзоланган қонун билан "Прокуратура тўғрисида"ги қонунга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра:

вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари, Ўзбекистон Республикаси транспорт прокурори бош прокурор томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади. Ўзбекистон Республикаси ҳарбий прокурори бош прокурор тақдимига биноан президент томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади. Аввал бу ваколат бош прокурорда эди.

Прокуратура органлари ва муассасаларида хизматни ўташ, прокуратура органлари ва муассасалари ходимларига даражали унвонлар ва ҳарбий унвонлар бериш ҳамда улардан маҳрум этиш, уларни рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш тартиби ушбу қонунда, президент томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ва муассасаларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомда, шунингдек бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент Ўзбекистон ҳарбий прокурор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг