Энди тураржой мажмуаларининг номи ўзбек тилида бўлади
Жамият
−
24 Октябрь 2600 1 дақиқа
2026 йил 1 январдан бошлаб тураржой мажмуаларини қуришда объектнинг номи давлат тилида бўлиши, шунингдек, бино паспорти, пешлавҳаси, қурилиш майдони атрофидаги вақтинча девор ва тўсиқлардаги барча ёзувлар ҳам ўзбек тилида бўлиши талаб этилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳукумати айрим қарорларига қурилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқуй ҳужжвтлврни такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарорида сўз боради.
Унга кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб:
• Тураржой мажмуаларини қуришда объект номи давлат тилида бўлади ҳамда давлат тили қоида ва талабларига риоя этилиши лозим;
• қурилиш объектлари лойиҳалари акс этган бино паспорти, пешлавҳаси, қурилиш майдонлари атрофидаги вақтинча девор ва тўсиқлардаги барча ёзувлар, шу жумладан, реклама ва эълонлар матнлари давлат тилида ёзилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ўзбекистон темирйўллари”га қарашли вокзаллар, станциялар, разъездлар номлари давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқлаштирилиши маълум қилинганди.
Live
Барчаси