Энди Тошкент вилоятида электр энергияси чеклови 1,5 соатдан ошмайди – “Электр тармоқлари” АЖ вакили

Жамият

Тошкент вилояти ҳудудий “Электр тармоқлари" мутасаддиси қатор ҳудудларда электр энергиясига ўрнатилаётган чекловлар юзасидан изоҳ берди. Бу ҳақда кеча, 8 ноябрь куни Тошкент вилояти ҳокимлиги биносида “Куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича коммунал соҳада олиб борилаётган ишлар: муаммо, ечим, истиқбол” мавзусида матбуот анжуманида айтиб ўтилди. 

Анжуманда вилоят ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, коммунал соҳа раҳбарлари, ОАВ вакиллари иштирок этди. 

"Сўнгги 10 кун ичида электр тармоғидаги узулишлар сезилди. Об-ҳавонинг кескин ўзгариши натижасида электр энергиясига бўлган эҳтиёж ошди. 

Ёзда бўлган чекловларни асосан таъмирлаш ишлари олиб борилганда МФЙлари, маҳаллий ҳокимиятлар билан келишилган ҳолда, огоҳлантирилиб ишлар бажаришимиз керак. Бугунги кунда ҳамма аҳолини огоҳлантиришнинг иложи йўқ. Лекин фуқаро йиғинлари даржасигача огоҳлантиряпмиз. Корхоналарни албатта огоҳлантирамиз. Улар билан алоқамиз бор. 

Шу кунларда ўчишлар кузатилаётганлигини тан оламиз. Баъзи кам-кўстларимиз бор. Шунингдек электр энергиясини ишлаб чиқаришда ҳам муаммолар содир бўляпти. Чунки электр энергиясининг таъминоти бизни бўйнимизда бўлса, ишлаб чиқриш бошқа ташкилотларга боғлиқ. 

Энди у нуқсонлар уларга боғлиқ. Аммо ҳаракат қиляпмиз, бу йил ўзгаришлар бўлади. Узоқ муддатларга ўчирмасдан, олдинги йилларга нисбатан чекловларни камайтиришга бир, бир ярим соатга узоғи билан ҳаракат қиляпмиз", деди Тошкент вилояти ҳудудий “Электр тармоқлари” АЖ вакили Тўрахўжаев Одил.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилоятининг 8 та ҳудудида электр энергияга талаб ошгани сабабли номаълум муддатга чеклов ўрнатилди.

Шаҳноза Тўрамуротова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

электр энергияси Тошкент вилояти чекловлар

Баҳолаганлар

55

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг