Тошкент вилоятининг 8 ҳудудида аҳоли учун электр энергияга чекловлар ўрнатилди
Жамият
−
07 Ноябрь 2019
5631Тошкент вилоятининг 8 та маъмурий ҳудудида аҳолига электр энергияси етказиб беришга чекловлар ўрнатилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиб кетиши натижасида, сўнгги кунларда энергия истеъмоли ҳажми ошди. Шу боис, энерготизимда қувват ва ёқилғи танқислиги юзага келган.
Вазиятдан келиб чиқиб “Миллий электр тармоқлари” АЖ диспетчерлари томонидан энерготизим яхлитлигини сақлаб қолиш мақсадида, номуайян муддатга махсус график асосида, чеклов жорий этилмоқда.
Мазкур режа-графикка асосан, вилоятнинг Ангрен, Бекобод, Янгийўл, Чирчиқ шаҳарлари ва Бекобод, Паркент, Чирчиқ, Қибрай, Зангиота туманининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилиши мумкин.
“Ҳурматли фуқаролар, ушбу ҳолат бўйича узр сўраган ҳолда, юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликларга тайёр туришингизни илтимос қиламиз. Режали ўчиришларнинг давомийлиги узоғи билан икки соат давом этади”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси