Энди тиббиёт ходимининг фаолиятига тўғаноқ бўлганлар жавобгарликка тортилади
Жамият
−
28 Март 2023
5437Энди Ўзбекистонда тиббиёт ходимининг фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди. Бу бўйича Президент Шавкат Мирзиёев тегишли қонунни имзолади.
Қайд этилишича, Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс янги 197-7-модда билан тўлдирилган. Унда тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки шу мақсадда тиббиёт ходимига турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.
Мазкур қилмиш учун фуқароларга 1,5 миллион сўмдан 2,1 миллион сўмгача (базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 7 бараваригача), мансабдор шахсларга эса 2,1 млн сўмдан 3 млн сўмгача (7 баравардан 10 бараваргача) жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ тарзидаги жазо белгиланди.
LiveБарчаси