Энди “права”ни ариза берувчининг иштирокисиз расмийлаштирса бўлади

Жамият

image

Эртага, 15 апрелдан бошлаб миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (Ягона портал) орқали ҳам ариза берувчиларнинг бевосита иштирокисиз расмийлаштириш тартиби жорий этилади. Бу Вазирлар Маҳкамаси томонидан имзоланган қарорда назарда тутилган.

Қарорга кўра:

  • миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига ариза берувчиларнинг бош бармоқ изи маълумотлари жойлаштирилади, агар ахборот тизимларида ариза берувчиларнинг бош бармоқ изи маълумотлари мавжуд бўлмаган тақдирда ариза берувчилар ўзларининг имзо намунасини электрон шаклда тақдим этади;
  • миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш ҳамда эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш бўйича аризалар ариза берувчиларнинг Ягона порталдаги шахсий кабинети орқали онлайн тарзда ҳар куни, дам олиш ва байрам кунларидан қатъий назар, 24 соат давомида юборилиши мумкин;
  • янги расмийлаштирилган миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини почта орқали олиш имконияти яратилади.

Мақола муаллифи

Теглар

права

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг