Энди Покистон пойтахтида портлаш содир бўлди. Қурбонлар бор (видео)

Олам

image

Бугун, 11 ноябрь куни Покистон пойтахти Исломободда автомобиль портлаб кетди. Оқибатда камида 12 киши ҳалок бўлган, яна ўнлаб одамлар жароҳат олган. Ҳукумат ва полиция бу воқеани террорчилик ҳужуми деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда “Geo” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, портлаш Исломободдаги суд биноси яқинида тўхтаб турган автомобилда юз берган. Портлаш шу қадар кучли бўлган-ки, у 6 километр узоқликдан эшитилган.

Маълум бўлишича, камида 12 киши ҳалок бўлган ва 20 дан ортиқ одам жароҳат олган. Жабрланганларнинг аксарияти адвокатлар ва суд ходимлари. Полиция бу ҳодиса ўзини портлатган террорчи томонидан содир этилган бўлиши мумкин, деб тахмин қилмоқда. Буни Покистон расмийлари ҳам тасдиқлаган.

Покистон Президенти Осиф Али Зардорий террорчилик ҳужумини кескин қоралаб, ҳалок бўлганларнинг оилаларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистон пойтахти Деҳлида жойлашган Red Fort метроси яқинида автомобиль портлаб кетганди. Оқибатда камида саккиз киши ҳалок бўлганди, яна 24 киши жароҳат олган.


Мақола муаллифи

Теглар

портлаш Покистон Исломобод

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made