Энди ОТМларга кириш учун имтиёзлар умумий квотага қўшилмайди

Жамият

image

Ўзбекистонда “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида фуқаролардан ноқонуний қурилиш ҳолатлари юзасидан мурожаатларни онлайн қабул қилиш имкони яратилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг бугун, 11 май куни қабул қилинган “Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланди.

Ҳужжатга мувофиқ, шунингдек:

•    ОТМларга ўқишга кириш учун бериладиган имтиёзларнинг рўйхати ягона ҳужжатда шакллантирилади ҳамда ушбу имтиёзларни умумий квотага киритмаслик тўғрисидаги қоида белгиланади;

•    ОТМларда талабаларни ётоқхона билан таъминлашнинг электрон тизими жорий этилади;

•    Автобекатларда тадбиркорлик объектларини жойлаштиришга рухсат беришнинг шаффоф электрон механизмлари яратилади;

•    Ташқи реклама объектларини жойлаштириш онлайн аукцион тартибига қатъий риоя этган ҳолда амалга оширилади ва жамоатчилик назорати кучайтирилади.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ имтиҳон

Баҳолаганлар

377

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг