Энди МИБ уйингиздан истаган нарсасини олиб кетолмайди
Жамият
−
23 Март 2023
22163Энди Мажбурий ижро бюроси томонидан қўлланиладиган маъмурий жариманинг миқдори ижро ҳужжатида ундирилиши белгиланган суммадан юқори бўлиши мумкин эмаслиги белгиланди. Бу ҳақда бугун, 23 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “Маъмурий жарималарни тўлашда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш ҳамда соҳада коррупцион омилларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорда келтирилган.
Қайд этилишича, ушбу норма суд ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш соҳасида суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш ҳамда фуқаро ва тадбиркорларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш мақсадида киритилмоқда.
Мажбурий ижро бюроси номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда маъмурий жазо қўллашга фақат Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат ижрочиси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг бош давлат ижрочилари, уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, Мажбурий ижро бюросининг туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари ҳақлидир.
“Бош прокуратура бир ой муддатда мазкур бандда назарда тутилган талаблардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига тегишли қонун лойиҳасини белгиланган тартибда киритсин”, дейилади Қарорда.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь