Энди меҳнат низоларини ихтисослашган судьялар кўради
Жамият
−
09 июл 1609 2 дақиқа
Ўзбекистонда жорий йил 1 августдан бошлаб меҳнат низоларини кўришга ихтисослашган судьялар фаолияти йўлга қўйилади. Бу ҳақда Олий суд Раёсати томонидан қабул қилинган “Фуқаролик ишлари бўйича судларда меҳнат низоларини кўришга ихтисослашган судьялар корпусини шакллантириш ҳақида”ги қарорда сўз боради.
Қарорга мувофиқ, фуқаролик ишлари бўйича судларнинг мавжуд штат бирликлари доирасида 2026 йил 1 августдан бошлаб меҳнат низоларини кўришга ихтисослашган судьялар фаолияти йўлга қўйилади.
- Эндиликда Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида – 4 нафар;
- Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатларида – 3 нафардан;
Фуқаролик ишлари бўйича:
- Нукус туманлараро судида 2 нафар;
- Бухоро туманлараро судида 2 нафар;
- Жиззах туманлараро судида 2 нафар;
- Қарши туманлараро судида 2 нафар;
- Кармана туманлараро судида 2 нафар;
- Наманган туманлараро судида 2 нафар;
- Самарқанд шаҳар судида 2 нафар ва Каттақўрғон туманлараро судида 1 нафар;
- Термиз туманлараро судида 2 нафар;
- Оҳангарон туманлараро судида 2 нафар, Ўртачирчиқ ва Янгийўл туманлараро судларида 1 нафардан;
- Мирзо Улуғбек, Миробод, Шайхонтоҳур, Учтепа, Яккасарой туманлараро судларида 2 нафардан;
- Фарғона туманлараро судида 2 нафар;
- Урганч туманлараро судида 2 нафар судья фаолият юритади.
Судларга 2026 йил 1 августдан кейин келиб тушган меҳнат низолари билан боғлиқ аризалар ихтисослашган судьялар ўртасида тақсимланади.
2026 йил 31 июлгача келиб тушган, шу жумладан, иш юритувига қабул қилинган ишлар 2026 йил 1 августга қадар амалда бўлган тартибда кўриб якунланади.
Live
Барчаси