Энди космосда ҳам СИ ёрдамида жарроҳлик амалиётини ўтказиш мумкин

Технология

image

Google ва NASA космосда соғлиқ муаммоларини ҳал қилиш учун сунъий интеллектдан фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.

Қайд этилишича, лойиҳа АҚШнинг Марс ва Ойга узоқ муддатли миссияларини режалаштириш доирасида амалга оширилмоқда. Ушбу автоматлаштирилган тизим Crew Medical Officer Digital Assistant деб номланади. У Ердан туриб фазодаги космонавтларда қандай касаллик симптомлари пайдо бўлаётганини олдиндан аниқлай олади ва уларнинг тиббиёт экипажига хабар юборади.

Бундан ташқари, СИ маълумотларидан фойдаланиш фазода жарроҳлик амалиётларини ўтказишга ёрдам беради.

Лойиҳанинг дастлабки натижалари “тақдим этилган симптомларга асосланган ишончли ташхислар”ни кўрсатган ва компания ҳозирда моделни шифокорлар билан синовдан ўтказмоқда. Google’нинг ёзишича, лойиҳа жуда муҳим, чунки NASA’нинг узоқ парвозлари давомида сигнал йўқолиб, тиббий ёрдам кўрсатиш қийинлашиши мумкин.

NASA ҳозирда Artemis II ва Artemis III миссияларини бошлашга тайёрланмоқда. Бу борадаги кутилаётган Ой миссиялари эса АҚШнинг 2030 йилга режалаштирилган биринчи Марс миссияси учун йўл харитаси сифатида хизмат қилади.

Ҳозирда космонавтлар космосда қандай тиббий ёрдам олади?

NASA космонавтлари кардиопульмонар реанимация (CPR), психологик ва жисмоний соғлиқ, асосий биринчи ёрдам, тиббий тўпламдан қандай фойдаланиш бўйича умумий тиббий таълим олади. Шунингдек, улар космос билан боғлиқ айрим касалликлар, масалан, углерод ангидриднинг танага таъсири ва декомпрессия касаллиги ҳақида ҳам ўрганади.

Маълумот учун, космонавтлар Халқаро космик станциядаги (ХКС) “мустаҳкам дорихона” ва тиббий асбоб-ускуналардан фойдаланиши мумкин. Агар уларга шошилинч тиббий ёрдам керак бўлса, Ерга қайтарилиш имконияти ҳам мавжуд.

Бироқ, 2023 йилда чоп этилган тадқиқот шуни кўрсатдики, Ойга ёки Марсга узоқ миссияларда реал вақтда тиббий ёрдам кўрсатиш қийин. Чунки алоқа кечикиши мумкин – Ой учун тахминан 10 сония, Марс учун эса 40 дақиқагача. Шошилинч эвакуация эса ҳафталар ёки ойларни талаб қилиши мумкин.

Шунинг учун мазкур СИ ёрдамида космонавтларнинг соғлигини мустақил равишда назорат қилиш ва тиббий муаммоларни ҳал қилиш имкони туғилади. Бу айниқса, узоқ муддатли космик миссиялар учун жуда зарур.

Тизим ҳозирда илмий синовдан ўтмоқда ва келажакдаги космик миссиялар учун тиббий ёрдамни яхшилаши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Миллий аэронавтика ва космик тадқиқотлар бошқармасининг (NASA) собиқ муҳандиси Марк Робер космосдан селфи олиш имконини берувчи янги хизматни ишга туширганди. Ушбу лойиҳа мутлақо бепул бўлиб, исталган фойдаланувчи ундан фойдаланиши мумкин.

Маликабону Муҳаммедова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ NASA сунъий интеллект космос Crew Medical Officer Digital Assistant

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг