Энди экологик ҳуқуқбузарлик содир этганлар жарима билан қутулмайди

Жамият

image

Эндиликда Ўзбекистонда экологик ҳуқуқбузарлик содир этганлик ва табиатга зарар етказганлик учун қўшимча мажбурият юклатилади. Бу ҳақда Президент фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида келтирилган.

Унга кўра, 2023 йил 1 ноябрдан:

  • ижобий экологик экспертиза хулосасини олмаган объектларга нисбатан молиялаштириш, кредитлаш ва бошқа молия операцияларини тўхтатиб туриш механизми жорий этилади;
  • экологик ҳуқуқбузарлик содир этганларга нисбатан зарарни қоплаш билан бир қаторда, зарар етказилган табиат объектини тиклаш ва унинг муайян муддат давомида муҳофаза қилинишини таъминлаш мажбурияти юклатилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 май куни бўлиб ўтган Сенатнинг қирқинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги қонуни муҳокама қилинган эди.

Унда дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ёш ниҳолларни ноқонуний кесиш, илдизи билан суғуриб олиш, шикастлаш, нобуд қилиш ёки кўчириб ўтказиш учун фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (аввал 5 бараваридан 10 бараваригача эди), мансабдор шахслар учун эса 15 бараваридан 20 бараваригача (аввал 10 бараваридан 15 бараваригача эди) жарима белгиланиши кўзда тутилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

жарима стратегия Ўзбекистон 2030 экологик ҳуқуқбузарлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг