Энди андижонлик 69 ёшли отахоннинг уйидан наша топилди (видео)

3-саҳифа

image

“Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирининг иккинчи босқичи доирасида Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда тақиқланган экинларни етиштириш ҳамда гиёҳвандлик моддаларини сақлаш билан боғлиқ ҳолат фош этилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, Пахтаобод туманида яшовчи, 1956 йилда туғилган шахс яшаш хонадонида темир тувакларда 16 туп наша ўсимлигини парваришлаб келаётгани аниқланган. Шунингдек, тадбир давомида ушбу хонадондан 36 дона гугурт қутисига солинган ҳамда целлофан пакетда сақланаётган 1 килограммга яқин қуритилган наша гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, холислар иштирокида баённома орқали расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 270-моддаси (тақиқланган экинларни етиштириш) биринчи қисми ҳамда 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) бешинчи қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида ҳовлисида 511 туп гиёҳвандлик ўсимлиги эккан 85 ёшли шахс ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон Пахтаобод наша гиёвандлик воситалари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг