Эмина Эрдўған Озарбайжоннинг Биринчи хонимини меҳмон қилди (фото)
Олам
−
19 Февраль
6402Президент Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг рафиқаси Эмина Эрдўған Туркияга расмий ташриф билан борган Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг рафиқаси Меҳрибон Алиева билан учрашди. Бу ҳақда “Milliyet” нашри хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, Эмина Эрдўған президентлик сайловларидан кейин илк бор Туркияга борган Илҳом Алиевнинг рафиқасини нуфузли меҳмонлар уйида кутиб олган.
Учрашувда Туркиянинг Биринчи хоними Меҳрибон Алиевани турмуш ўртоғининг сайловдаги ғалабаси билан табриклаган ҳамда улар “Sıfır Atık Vakfı" ва Ҳайдар Алиев жамғармалари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш масалаларини муҳокама қилган.
Учрашувдан сўнг Эмина Эрдўған ижтимоий тармоқдаги постида Меҳрибон Алиевага Қорабоғдаги ғалабадан сўнг сайловнинг барча Озарбайжон заминида ўтганидан мамнунлигини билдирган.
Шунингдек, бу йил Озарбайжон мезбонлик қиладиган СОР29 бўйича биргаликда амалга оширилиши керак бўлган ишлар ҳақида ҳам фикр алмашилган.
“Президент этиб қайта сайланган жаноб Илҳом Алиев ва унинг қадрли рафиқаси Меҳрибон Алиевани чин қалбимдан табриклаб, уларнинг ваколат муддати муваффақиятли ўтишини тилайман. Умид қиламанки, сайловдаги ғалаба Озарбайжон халқига яхшилик олиб келади”, деб якунлаган Эрдўған хоним ўзининг постини.
Сарвар Хуррамов