Электрон рақамли имзоси йўқ абитуриент ОТМга масофадан туриб ҳужжат топшира олмайди
Жамият
−
16 Май 2019
4747Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун бу йил қайта ҳужжат топшираётган абитуриентлар энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ)нинг ярим баравари миқдоридаги божни тўлаши белгилаб қўйилган.
Бу йилда қабул жараёнлари июль-август ойлари давомида ўтказилади. Лекин кейинги йилларда қабул жараёнлари учун махсус қурилган биноларда тест синовлари йил давомида ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Бу йил ҳужжатлар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали топширилади. Айни вақтда Ўзбекистон бўйича 200 дан ортиқ давлат хизматлари маркази бор. Агар зарурат туғилса, меҳнат қонунчилигига амал қилган ҳолда ҳужжатларни 24 соат қабул қилиш режаси ҳам тайёрлаб қўйилган. Абитуриентлар бу борада ҳудудий бўлимларга мурожаат қилиши мумкин.
Маълумки, Ягона портал орқали ҳужжат топшириш учун электрон рақамли имзо керак бўлади. Бу бир марта олинадиган имзо. Шу боис ҳам абитуриент аввало Давлат хизматлари марказига мурожаат қилиши шарт. Электрон рақамли имзони аввалроқ олиб қўйиш мумкин. Чунки уни масофадан туриб олиб бўлмайди. Электрон рақамли имзоси йўқ фуқаролар масофадан туриб ҳужжат ҳам топшира олмайди. Бу ҳақда ЎзА нашри хабар тарқатди.
Соҳада кўплаб янгиликлар бўлаётгани боис тушунмовчиликлар бўлиши табиий ҳол. Шу боис ҳам абитуриентлар ДТМ сайти орқали маълумот олиши мумкин. Қолаверса, билиб-билмай тарқатилган хабарлардан кўра, бу борада қабул қилинаётган қарор ва фармонларда барчаси белгилаб қўйилганини унутмаслик лозим.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь