Элдор Шомуродов Шимолий Кореяга қарши ўйинни ўтказиб юборади
Спорт
−
12:32
2121Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Римнинг "Рома" клуби аъзоси Элдор Шомуродов 19 ноябрь куни Жаҳон чемпионати саралаши 6-тури доирасида КХДРга қарши ўйинда майдонга туша олмайди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Маълум бўлишича, Қатар билан баҳсда жароҳат олиб, 21-дақиқада захирага олинган Шомуродовнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди ва у тахминан 1 ойга сафдан чиқди.
Шунингдек, терма жамоанинг яна бир етакчи футболчиларидан бири Отабек Шукуров ҳам Қатар билан ўйинда ўзини ноқулай ҳис қилаётганди. Ҳозирда унинг ҳам бўлажак ўйинда иштирок этиши сўроқ остида.
Ўзбекистон терма жамоасининг 23 ёшли футболчиси Остон Ўрунов ҳам жароҳати боис Шимолий Корея билан баҳсда майдонга тушмаслиги мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси Сардор Рашидов Қатар билан ўйинда ҳакамликдан айб қидириш нотўғри эканини билдирганди.