Элдор Шомуродов фаолиятини Германияда давом эттириши мумкин

Спорт

image

Ўзбекистонлик футболчи, Римнинг “Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг кейинги манзили Бундеслига бўлиши мумкин. Бу ҳақда италиялик таниқли футбол журналисти Никола Скира ўз Twitter саҳифасида хабар берди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардорига Леверкузеннинг “Байер” клуби қизиқиш билдирмоқда. Рим клуби Шомуродов учун тахминан 13-14 миллион евро таклиф қилинса, футболчини сотиб юборади.

Маълумот учун, “Байер” сафида яна бир осиёлик футболчи, Эрон терма жамоаси етакчиси Сердар Азмун ҳам тўп тепади.

Жорий мавсумда Элдор Шомуродов “Рома” сафида умумий 9 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов QALAMPIR.UZ сайтига берган интервюсида Шомуродовнинг бошқа клубга ўтиши тўғри вариант эканлигини таъкидлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Рома Элдор Шомуродов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг