Элчихонадаги терактдан бир йил ўтиб, Озарбайжон дипломатлари Теҳронга қайтадиган бўлди

Олам

image

Озарбайжон дипломатининг ўлими билан ниҳоя топган терактдан бир йилдан кўпроқ вақт ўтиб, Озарбайжон Теҳронга элчи юборишга рози бўлди. Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён Жиддада Озарбайжон Ташқи ишлар вазири Жайҳун Байрамов билан бўлиб ўтган учрашув тафсилотлари ҳақида журналистларга берган интервьюсида маълум қилди. 

Эрон расмийсининг таъкидлашича, учрашув чоғида Озарбайжоннинг Эрондаги элчихонаси ходимини ўлдирган шахс устидан ўтказилган суд жараёнининг натижалари муҳокама қилинган.

“Озарбайжонлик ҳамкасбим билан учрашувда Озарбайжоннинг Эрондаги элчихонаси ходимини ўлдирган шахс устидан ўтказилган суд жараёни якунларини муҳокама қилдик ва Озарбайжон Республикаси дипломатик делегациясини Эронга юбориш бўйича чора-тадбирлар кўриш ҳақида келишувга эришдик”, деган  Абдуллоҳиён.

Таъкидлаш жоизки, 2023 йилнинг 27 январь куни Озарбайжоннинг Теҳрондаги элчихонасига ҳужум қилинган. Дипломатик миссия биносига икки киши кириб келган, улардан бири эшикни очган, шундан сўнг автомат кўтарган одам ичкарига югуриб кириб, ўқ отишни бошлаган. Оқибатда бир киши – дипломатик миссия хавфсизлик хизмати раҳбари Ўрхон Аскеров ҳалок бўлган. Икки элчихона қўриқчиси ҳам яраланган. Орадан икки кун ўтиб, 29 январь куни эса мамлакатнинг Теҳрондаги элчихонаси ходимлари ва уларнинг оила аъзолари – жами 53 киши Бакуга эвакуация қилинганди. Ҳужум қилган шахс қўлга олинган. Суриштирув чоғида у бунга шахсий ва оилавий муаммолар сабаб бўлганини айтган. Кейинроқ у ўлим жазосига ҳукм қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Озарбайжон Элчихона дипломат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг